Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда
Шанба ва якшанба кунлари ҳаво булутли, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 20-23°, кундуз кунлари 33-36° атрофида бўлади, бу июль ойи охиридаги иқлимий меъёрларга яқиндир.