Ўзбекистон аҳолиси 2,1 фоизга ўсди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2020-йилга нисбатан 712,4 минг кишига(2,1%) ошиб, 35,6 миллион кишини ташкил этди, дея хабар беради Давлат статистика қўмитасининг мамлакатдаги демографик вазият бўйича ҳисоботида. Аёллар сони 346,6 минг кишига(2%), эркаклар сони 365,7 минг кишига (2.1%) га ошди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё аҳолисининг умумий сони 7,8 миллиард кишини ташкил қилади. Ўзбекистон аҳоли сони бўйича 43-ўринда. Ўзбекистоннинг шаҳар аҳолиси 17,9 миллион кишига (жами аҳолининг 50,8 %), қишлоқ аҳолиси 17,35 миллион кишига (49,2 %) етди. Ҳудудлар кесимида аҳоли умумий сонида энг катта улуш Самарқандда – 4 миллион киши, Фарғонада – 3,8 миллион, Қашқадарёда – 3,4 миллион ва Андижонда – 3,2 миллион кишига тўғри келади.