46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади
Ёшлар ишлари агентлигига кўра, 2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун ўтказилган тендерда Ўзбекистон ғолиб бўлди.
“Ер юзининг барча мамлакатларидан келган делегатлар Ўзбекистон номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади. 4 йилдан сўнг муҳташам олимпиада воситасида планетамизнинг интеллектуаллари Ўзбекистонда жам бўлади”, дейилади хабарда.