«Толибон»нинг таниқли арбоби портлашда ҳалок бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Афғонистон пойтахтида жойлашган диний мактабда портлаш содир бўлди. Ҳодиса натижасида «Толибон» ҳаракатининг таниқли диний арбоби Раҳимуллоҳ Ҳаққоний ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Маълумотларга кўра, ушбу портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Эслатиб ўтамиз, 2 август куни АҚШ дрон ёрдамида «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирийни ўлдирганди.