Жо Байден АҚШдаги инфляцияга қарши курашда ўсишга эришилганини айтмоқда
АҚШ ҳукумати мамлакатдаги юқори инфляцияга қарши курашда муваффақиятга эришмоқда. Пайшанба куни Мэриленд штатидаги митингда нутқ сўзлаган президент Жо Байден ўз маъмурияти ишини шундай баҳолади.
«Биз тараққиётга эришмоқдамиз», деди Байден. У жорий йилнинг ёзида АҚШда бензин нархи бир доллардан кўпроққа тушганини таъкидлаб, уларнинг янада пасайишига ваъда берди, деб хабар бермоқда “ТАСС” ахборот агентлиги.
Оқ уй эгаси, шунингдек, мамлакатда инфляция даражасини пасайтириш бўйича имзолаган чора-тадбирлар тўпламини эслатиб ўтди ва бу келгуси 10 йил ичида АҚШ бюджети тақчиллигини 300 миллиард доллардан кўпроққа қисқартиришга ёрдам беришига ишонч билдирди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ўз раҳбарлиги даврида 580 кундан 228 тасини таътилда ўтказгани маълум қилинганди, бу унинг 2021 йил 20 январда лавозимга киришганидан кейинги даврнинг ярмини ташкил этади. Бу ҳақда Республикачилар партияси миллий қўмитаси эълон қилиб, 2022 йилда Байден аллақачон 93 кунлик таътилга чиққанини таъкидлади.