Ўзбекистон кубоги. Чорак финал ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувларининг бошланиш вақтларини эълон қилди. Унга кўра, мазкур босқич баҳслари 2 кун ичида бўлиб ўтади. "Сўғдиёна" - "Қизилқум" ва "Навбаҳор" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги 2 сентябрь санасида бўлиб ўтади. Шунингдек, "Андижон" - АГМК ҳамда "Насаф" - "Локомотив" беллашувлари 3 сентябрга белгиланган. Марҳамат, қуйида барча ўйинлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.