Роналдунинг агенти уни Италияга қайтармоқчи
Криштиану Роналду Италияга қайтиши мумкин. Хабарларга кўра, футболчининг агенти Хорхе Мендеш «Наполи» билан музокаралар ўтказмоқда. Аммо бу трансфер амалга ошиши учун «Наполи» ўз ҳужумчиси Виктор Осимхенни сотиши керак бўлади.
Мендеш бу борада «Наполи»га ёрдам бермоқда. Бу эса 23 ёшли ҳужумчини 37 ёшлисига алмаштиришни англатади.