Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида ўзбекистонликлар ғолиб бўлишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Telegram Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев ўз телеграм-каналида ёзишича, Абу-Даби (БАА)даги «28th Abu Dabi International Chess Festival» халқаро фестивалида шахматчиларимиз муваффақият қозонишди. Халқаро гроссмейстер Нилуфар Якуббоева 31 та давлатдан келган 148 нафар шахматчи-қиз орасида 1-ўринни қўлга киритди. «Аёл-қизларимизни эъзозласак, муносиб қўллаб-қувватласак, улар дунёни забт этиш салоҳиятига эгалар», — деб ёзди Саъдуллаев. Абу-Дабидаги халқаро шахмат фестивалида юз берган яна бир қувончли воқеа 10 ёшли шахматчимиз Абдумажид Ботиралиев ўз ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритгани бўлди.