Ўзбек–афғон чегарасида 2 ой ичида савдо ҳудуди ташкил қилинади
Афғонистоннинг Балх ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятидаги чегара ҳудудида икки ой ичида савдо ҳудуди ташкил этилади. Бу ҳақда Афғонистон ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, 120 гектар ер ўзлаштирилади ва унинг қиймати 75 миллион долларни ташкил қилади. Икки мамлакат ўртасида иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва афғон ишбилармонларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йили қўшма савдо ҳудудини ташкил этиш режаси имзоланган. Шу жумладан, савдо зонаси афғон бизнес эгаларига визасиз алоқа ўрнатиш ва савдо қилиш имконини беради. Афғонистон маҳсулотлари ҳам ўзбекистонлик савдогарларга тақдим этилади.
Бу борада Ўзбекистон расмийлари шундай дейишган: «Президентимиз раҳбарлиги ва Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида икки давлат чегарасида қўшма савдо ҳудудини ташкил этишга ҳаракат қилмоқдамиз, Шунингдек, икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт ҳажмини ошириш ҳамда Афғонистоннинг маҳаллий маҳсулотларини хорижга олиб киришни таъминлаш режамиз бор».
Балх вилоятидаги бир қатор ишбилармонлар ушбу зонанинг ташкил этилишини мамлакат иқтисодиёти учун умид ойнаси деб билади.
«Ушбу бозорнинг ташкил этилиши ҳар икки давлат учун ҳам фойдали, у икки давлат ишбилармонлари бизнесини ривожлантиришда давом этади ва бу ҳудуднинг ташкил этилиши билан икки қўшни давлат ўртасидаги муносабатлар яхшиланади», – дейди Миванд Зияи. инвестор.
«Қўшма савдо ҳудуди ташкил этилаётганидан жуда хурсандман ва бу қўшни давлатлар ўртасидаги яхши муносабатлардан далолат беради ва биз бу алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз, чунки бу зонанинг яратилиши икки давлат миллий бизнеси учун фойдалидир»,–дейди яна бир инвестор.
Балхлик расмийлар ҳам қўшма савдо ҳудудининг ташкил этилиши икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантиришга олиб келишини айтишмоқда.
«Афғонистон ва Ўзбекистон чегараси ўртасида қўшма савдо ҳудуди ташкил этилади ва бу қўшма ҳудуд маданият, ижтимоий алоқа ва иқтисодий соҳага яхши таъсир кўрсатад», – дейди Балх ахборот ва маданият бўлими раҳбари Забиҳуллоҳ Нурон.