Байрам кунлари ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами куни муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олиш имкониятига эга бўлади.
«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармонига асосан:
-2 сентябр — жума, иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун;
-3 сентябр — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
-3-4 сентябр (шанба ва якшанба кунлари) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатдаги дам олиш кунларидир.
5 сентябрь барча учун иш куни бўлади.
Шунингдек мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун дарслар ҳам 5 сентябр, душанбадан бошланади.