"Рома" бугун янги ҳужумчи трансферини эълон қилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
img]https://zamin.uz/uploads/posts/2022-08/5fd374412c34aee4e961032ac424c380.jpg[/img] "Рома" италиялик ҳужумчи Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатди. Манбанинг ёзишича, форвард тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва бугун эркин агент мақомида "бўрилар" билан шартнома имзолайди. Томонлар шахсий битим борасида келишувга эришган. Италиялик журналист Николо Скиранинг қўшимча қилишича, римликлар Белотти билан 3 йил мўлжалланган битим имзолайди. Маълумот учун, Андреанинг келиши, Шомуродовнинг бошқа жамоага трансферини тезлаштиради.