Глаукома касаллиги қанчалик ҳавфли?
Глаукома – жуда кенг таркалган касаллик бўлишига қарамасдан, ҳанузгача бу касалликни келиб чиқиш сабаблари номаълум.
Ҳар бир одам глаукома касаллигига чалиниб қолиши мумкин, бироқ, маълум бир инсонларда бу хасталик ривожланишига олиб келадиган бир қатор мойиллик хавфи омиллари аниқланган:
– Инсон ёши 40дан ошганлиги.
– Унинг ёши қанчалик катта бўлса, шунчалик касаллик пайдо бўлиши хавфи юқори бўлади;
– Яқин қариндошларда глаукома касаллиги мавжудлиги: ота-она, ака-ука, опа-сингиллар;
– Айрим йўлдош юрак-қонтомир система касалликлари: артериал гипер- ва гипотонияси, томирли вегетатив дистонияси, мигрень ва ҳоказолар;
– Яқиндан кўриш (миопия);
– Узоқ вақт давомида стероидларни қўлланилиши.
– Кўз ичи босими кўтарилиши глаукома касаллиги ривожланишининг асосий омилларидан бири деб ҳисобланади.
Кўз ичи босими даражасининг назорати қандай амалга оширилади?
– Глаукома терапиясининг асосий мақсадларидан биридир. Кўз ичи босими даражасини назорат остида ушлаб турилиши кўриш нервининг зарарланишини олдини олади, бунинг оқибатида кўриш қобилиятини сақлаб қолишни таъминлайди.
– 18-25 симоб устуни мм га яқин кўз ичи босими кўпчиликда кўз ичи босимининг нормаси деб ҳисобланади.
– Глаукомани эрта ташхислаш кўришни ҳимоялашда ҳамда бу касалллик зарар етказишини олдини олишда асосий омилдир.
– 35 ёшдан 40 ёшгача бўлсангиз 4 йил давомида бир марта,
– 40 ёшдан 60 ёшгача бўлсангиз ҳар икки йилда бир,
– 60 ёшдан ошганда ҳар йили бир марта;
– Сизда моиллик факторлари мавжуд бўлган ҳолда, 35 ёшдан ошганингиздан кейин ҳар йили бир марта ёки ҳар икки йилда бир кўрикдан ўтишингиз шарт.
SoglomHayot