“Права”ни алмаштириш вақтинча тўхтатилмоқда
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилади.Давлат хизматлари агентлиги бу ҳақда хабар берди.
Маълум қилинишича, «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими» жорий қилинганлиги муносабати билан, 1-5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабдан ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади.
«Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади»,-дейилади хабарда.