Элдор Шомуродовга Бундеслига клубидан жиддий таклиф бор (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби футболчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. “Fussballeck.com” нашри хабарига кўра, футболчига “Штутгарт” қизиқиш билдирмоқда. Бундестим вакиллари легионеримизни яқинда “Вулверхэмтон”га ўтган Саша Калайжичга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, штутгартликлар футболчининг трансфери борасида “Рома” билан боғланган. Бироқ ҳозирча трансфер тафсилотлари маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, Шомуродовга Италиянинг бошқа клубларидан ҳам таклиф бор. Хусусан, “Монца” Элдорни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, италияликлар ҳужумчини ижарага олмоқчи ва ҳозирда римликлар билан музокара олиб бормоқда.