Остона vs Нур-Султон. Қозоғистонда депутатлар гуруҳи пойтахтнинг аввалги номини қайтаришни таклиф қилди
Ғоя ташаббускорлари инсон ҳаётлигида шаҳарга унинг исмини бериш нотўғри деб ҳисобламоқда.
«Бундан ташқари, халқ ўзи ҳам пойтахтнинг янги номини қабул қилмади. Шу боис, бир вақтлар биринчи президент таклиф қилган аввалги номни қайтариш тарихан адолатли бўларди», – дейилган депутатлар баёнотида.