Ўзбекистон кубоги. ½ финалга 8 сентябрь куни қуръа ташланади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси ўйналаётган Ўзбекистон Coca-cola кубогида ярим финал иштирокчилари аниқланди: АГМК, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Сўғдиёна”. Мусобақада ½ финал учрашувлари 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жамоалар ўз рақибларини 8 сентябрь куни билиб олади. Шу куни Coca-cola Суперлиганинг 18-тури доирасида “Қизилқум” — “Олимпик” жамоалари тўқнаш келади ва беллашув “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Мазкур учрашувнинг танаффуси вақтида ярим финалга қуръа ташлаб берилади. Маълумот учун. Ўзбекистон Coca-cola кубогининг ярим финали ҳам 1 тадан ўйиндан иборат бўлиб, бунда жуфтликлар ҳам, уларда ким мезбон бўлиши масаласи ҳам қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.