Шахрам Ғиёсов божхона органи ходими бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бухоролик таниқли боксчи, Олимпиада совриндори ва жаҳон чемпиони Шахрам Ғиёсов Ўзбекистон Республикаси Божхона органига ишга қабул қилинди. Шахрам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳарбий кийимдаги суратини жойлаштирганди. Унга "катта сержант" унвони берилган. Божхона қўмитаси матбуот хизмати масъул ходими Ҳусан Тангриев ҳам ўз саҳифасида боксчининг божхона хизматига ишга кирганига ишора қилиб, унинг расмини жойлаштирган. Ҳамда "Сафимизга хуш келдингиз" дея изоҳ қолдирган.