Покистондаги сув тошқинидан кўрилган зарар $12 млрд атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда
Узоқ давом этган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари ортидан 1,3 мингга яқин одам ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. Мамлакатнинг катта қисми, хусусан, Балужистон, Хайбер-Пахтунхва ва Синд провинциялари сув остида қолмоқда. Табиий офат 1,4 миллионга яқин уйга зарар етказган.
Ўтган ҳафта Покистон ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва халқаро ҳамжамиятни ҳар томонлама ёрдам беришга чақирди.
Ўзбекистон оғирлиги салкам 40 тонна бўлган, ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консерваларидан иборат инсонпарварлик ёрдами жўнатди.