Ўзбекистон кубоги ярим финалига қуръа ташланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида АГМК клуби билан ўйнайди. Иккинчи жуфтликда "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" клублари ўзаро тўқнаш келади. Бу ўйин Наманганда ўтади. Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 1/2 финал. 1. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2. "Насаф" - АГМК Ярим финал учрашувлари 13-14 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.