Буюк Британия қироличаси Елизавета II ни эслаб!
Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди.
Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинади. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади. Қиролича вафоти муносабати билан саройда Британия байроғи туширилди.
Қиролича Елизавета II вафотидан кейин Британия тахти ноябрда 74 ёшга тўладиган тўнғич ўғли Чарльзга ўтади. Уни қирол деб эълон қилиш маросими Лондондаги Сент-Жеймс саройида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бугун дунё газеталарида бош мавзу…
Дунё оммавий ахборот воситалари асосий саҳифаларини қиролича Елизавета II билан боғлиқ вазиятга бағишлашди.
Карл III Британиядан ташқари яна 14 та мустақил давлатнинг қироли бўлди:
Австралия, Антигуа ва Барбуда, Багама ороллари, Белиз, Гренада, Канада, Янги Зеландия, Папуа—Янги Гвинея, Сент-Винсент ва Гренадин, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Соломон ороллари, Тувалу, Ямайка.
Қиорлича таризда жуда муҳим ҳодисаларнинг гувоҳи бўлишга улгурди
Елизавета II – Британия империясининг қулашини, Сталиннинг ҳукмронлиги ва ўлимини, Иккинчи жаҳон урушини, Совуқ урушнинг бошланиши ва тугашини, коинотга ва Ойга биринчи парвозни, Берлин деворининг қурилишини ва қулашини кўрди. СССР, Европа Иттифоқининг пайдо бўлиши ва Буюк Британиянинг ундан чиқишини кўришга улгурди.
Тарихни эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь ҳуружларининг эртасига қиролича Елизавета II кўп асрлик анъанани бузган ҳолда, Букингем саройида Америка мадҳиясини ижро этишни сўраган эди.
Эслатма: Британия қироллиги оиласи қоидаларига кўра, Букингем саройида бошқа давлат мадҳияси янграмайди.