Европада бу йил ёзги қурғоқчилик 500 йил ичидаги энг ёмони бўлди
Европа Ерни кузатиш дастури бўлмиш, «Copernicus» ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда 2021 йилдаги рекордлар янгиланган.
«Copernicus»нинг хабар беришича, жорий йилнинг август ва ёз ойлари Европада рекорд даражадаги энг иссиқ кузатилган.
Ўтган ойда дунё 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,3°C иссиқроқ эди.
Шунингдек, дунёда рекорд даражадаги энг иссиқ август ойлари ичида 3-ўринни эгаллади.
2022 йил август ойи ғарбий ва шарқий Европанинг аксарият қисмида одатдагидан қуруқроқ бўлди.