Қирол Чарлз III қиролича Елизавета II вафотидан кейин биринчи марта мурожаат билан чиқди
Қирол Чарлз III онаси бутун умрини тахтда ўтказганини, эл-юртга хизмат қилганини, ўзи ҳам шундай ниятда эканини айтди.
«Монархиянинг роли ва вазифалари ўзгаришсиз қолади ва конституциявий тамойиллар сақланади. Мамлакат фуқароларининг келиб чиқиши ва яшаш жойидан қатъи назар, ҳар бир субъектга содиқлик билан хизмат қиламан», — деди Чарлз III ўз мурожаатида.
ТАСС