Хорватияда йўловчи ва юк поезднинг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Хорватиянинг марказий қисмида йўловчи ва юк поездининг тўқнашуви оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда HRT телеканалига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
«Норасмий маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 11 жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
28 июнь куни АҚШнинг Миссури штатида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.