Ҳар куни обруч айлантирилса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради?
Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Калория ортиқчалиги вазн ортишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Обручдан тушадиган юкни рақс аэробикаси билан таққослаш мумкин. Обруч айлантираётганда, ярим соат ичида тахминан 165 калория йўқолади.
-Хипча белни орзу қилган ҳар бир кишига обруч ёрдам бериши мумкин. Тадқиқотларнинг бирида аёллар 6 ҳафта давомида обруч айлантириш орқали белида тахминан 3,4 см ва оёқнинг сон қисмидан эса 1,4 см вазн йўқотган.
-Кардио машғулотлар танангиз учун фойдали ҳисобланади. Улар юрак-қон томир касалликлари ва диабетнинг юзага келиш хавфини камайтиради, шунингдек, мия фаолиятини яхшилайди ва стрессни енгиллаштиради. Уйда обруч айлантириш ўзингизни керакли машғулот билан таъминлашга ёрдам беради.
«Соғлом ҳаёт»