Бугундан дори воситалари рекламаси бўйича қандай чекловлар кучга кирди?
“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида белгиланган дори воситалари рекламаси бўйича бир қанча чекловлар кучга кирди. Қонунга кўра, бугундан бошлаб қуйидагилар тақиқланди:
-фақат шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари;
-таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситалари;
-Юртимизда қўллаш учун рухсат этилмаган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситалари рекламаси мумкин эмас.
– Дорилар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас.
-Рекламаларда олимлар ва тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорлиги ва дори воситасининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.