АҚШ Эрон разведка ва миллий хавфсизлик вазирига қарши санкциялар жорий қилди
Қўшма Штатлар Эрон разведка ва миллий хавфсизлик вазири Эсмоил Хатибга қарши санкциялар киритмоқда. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар берди.
Санкциялар баёноти кибер билан боғлиқ чоралар бўлимида чоп этилган.
8 сентябрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Буюк Британия томонидан Албанияга киберҳужум уюштирилгани ҳақидаги асоссиз айбловларни кескин рад этди.
Ҳодиса натижасида Албания Эрон билан алоқаларини узди.
РБК