Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Олижаноблик шунчалар бўлар! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Салоҳиддиннинг олижаноблик сифатлари турли соҳаларда намоён бўлди. Масалан, унинг қўшини Қуддусга кирганида у шаҳарни тозалаш маросимини ўтказди. Бу маросимда жумладан қуйидаги ишларни амалга оширди: асирларнинг катта қисми ҳеч қандай эвазсиз озод қилиб юборилди; фақирлар, бевалар ва етимларга Салоҳиддиннинг шахсий жамғармасидан маблағ ажратилди; бунда уларнинг қайси динга эътиқод қилишига қаралмади ва бу истаган мамлакатларига етиб олишлари учун уларга катта имконият эди. Черков ва монастирларга, уларнинг қўноқлари ва зиёратчи сайёҳларига зарар етказишни тақиқлаш қарори қатъий ва кескин бўлиб, насронийликнинг барча оқимлари, шу жумладан, католикларга ҳам тааллуқли эди. Насронийлар ўзларининг диний маросимларини бемалол адо қилишар, мусулмонлар муқаддас қадамжолар зиёратига келган зиёратчиларнинг хавфсизлигини тўла таъминлашган эди. Буларнинг ҳаммаси салибчиларнинг Қуддус аҳолисига етказган бемисл зулми олдида улуғ марҳамат эди... Насронийлик тарихига қонли фожиа сифатида ёзилган салиб (хоч) урушлари муқаддас Фаластин ерларини “сақлаб қолиш” мақсадида қилинган энг мудҳиш жиноятлардан эди. Оврўпа насронийлари ўн биринчи аср охиридан бошлаб мусулмонлар ва бошқа халқларнинг бошига мисли кўрилмаган кулфат ёғдирди, минглаб бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкди, обод шаҳарларни вайронага айлантирди. Салибчилар қадами етган жойларига даҳшат, шафқатсизлик, кулфат олиб боришди. Мусулмонлар қўл остида бўлганида тинчлик, барқарорлик, муслимлар ва аҳли китоблар аҳиллигининг рамзи бўлган Қуддусни эгаллаб олгач, салибчилар уни ваҳшийлик ва қонхўрлик майдонига айлантиришди, мусулмон ва яҳудийларни аёвсиз қиличдан ўтказишди. Насроний тарихчилардан бирининг ёзишича, улар шаҳарда учратган барча арабларни ва туркларни… эркак ёки аёллигига қарамай ўлдиришди, ҳеч нарсани ҳисобга олмай ёппасига қиришди. Салибчилардан Раймонд Агильскийнинг йилномасида мана бундай мазмундаги мақтанчоқлик билан битилган ёзувлар бор эди: “Айрим одамларимиз душманларининг калласини сапчадек узишди, бошқалари эса уларни найза билан тинчитишарди. Аскарларимиз ғанимларини тириклай ўтга ташлашар, кейин узоқ қийнаб, секин ўлдиришар эди. Шаҳар кўчалари танасидан узилган калла, қўл-оёқлар ғарамига тўлиб кетган эди. Ана шу тана аъзолари ва каллаларга қоқилмасдан кўчада юриш мушкул эди… Сулаймон подшоҳ ибодатхонаси олдида тўкилган қон дарёси одамларимизнинг тиззасидан юқорироққа чиқиб кетди”. Йилномалардаги маълумотларга қараганда, салибчиларнинг қўшинлари шаҳарда икки кун ичида қирқ мингга яқин мусулмон ва яҳудийни ёвузларча қиймалаб ўлдиришган. Уларнинг ваҳшийлиги шу даражага бориб етдики, тўртинчи салиб юриши чоғида ўз диндошларига қарашли Қустантания (Константинопол) шаҳрини ҳам талон-тарож қилишди. Шаҳар черковларига ички безак қилинган олтин зийнатларни, қимматбаҳо тошларни кўчириб олиб, ташиб кетишдан ҳам ҳазар қилишмади. Қуддус аҳолиси қуббасига омонлик байроғи ўрнатилган Ақсо масжидига тўпланганида салибчилар бегуноҳ қариялар, аёллар ва болаларни қўй бўғизлагандек калласини узишди. Солномачиларнинг ёзишича, масжид ичида ўлдирилганларнинг адади етмиш мингга етди. Уларнинг орасида аёл ва гўдаклардан ташқари имомлар, обид ва зоҳидлар жамоаси ҳам бор эди. Бу ваҳшийликларни ғарб тарихчиларининг ўзлари ҳам инкор этишмайди. Мана шу хунрезликлардан тўқсон йил ўтиб, Қоҳира султони Салоҳиддин Айюбий Байтул-Мақдисни фатҳ этди. У ўша пайтда Қуддусда бўлган юз мингдан ортиқ ғарбликнинг моллари ва жонларига омонлик берди. Қодир бўлганларига тўлашлари учун арзимас маблағ (фидя) белгилаб, ҳаммаларига шаҳардан чиқиб кетиш учун қирқ кун муҳлат тайинлади. Фақирлардан кўпини фидясиз қўйиб юборди. Фотиҳ Салоҳиддиннинг акаси Одил подшоҳ фақирлардан икки мингига ёнидан фидя тўлади. Султон фаранг патриархига шаҳардан чиқишни хоҳласа, ўзи билан Сохра, Ақсо, Қиёмат ибодатхонала- рининг беҳисоб бойликларини олиб чиқиб кетишига ижозат берди. Салоҳиддиннинг олижаноблиги ҳақида шунчалар кўп ривоятлар борки, аниқ тарихий далилларга суянганда буларга ишонмаслик мумкин эмас эди. Масалан, мусулмон ҳукмдори билан инглиз қироли “Шерюрак Ричард” орасида шаклланган ўзаро чуқур эҳтиромга асосланган муносабатлар маълуму машҳурдир. Шу муносабат билан бир ривоятни келтириб ўтайлик: Салоҳиддиннинг дипломатик иқтидори туфайли Ричард билан мусулмонлар ўртасида сулҳ тузилиб, шундан кейин қиролнинг Оврупага қайтиши мумкин бўлди. Икки йил бурун Қуддусни қайтариб беришда Ричард Салоҳиддин тутган йўлга бутунлай тескари қилиқ кўрсатганди. Ричарддан фарқли равишда Салоҳиддин мусулмонларга ҳам, босиб олган шаҳрининг насроний аҳолисига ҳам бир хил ҳиммат кўрсатиб, ғайридинларга жизя солиғи солишни хаёлига ҳам келтирмаган эди. Бу инсоният тарихида ноёб намуна бўлиб, Салоҳиддин кўплаб марта ана шундай йўл тутди. Унинг табиатига хос бу олижаноблик фазилатларини ҳатто овруполик подшоҳлар ҳам юксак қадрларди. Ричард Биринчи Салоҳиддиннинг бундай ишларидан қаттиқ ҳаяжонга тушиб, унинг укаси Одилга синглисини жуфти ҳалолликка олишни таклиф этди. Унинг амакиваччаси Комилни эса тантанали равишда рицарлар сафига қўшиб, “Бани” номли энг олий инглиз нишони билан тақдирлади. Икки саркарда ҳеч қачон бир-бирларини кўрмаган бўлса ҳам, совға-саломлар алмашдилар. Шу тарзда салибчиларнинг саркори билан Салоҳиддин ўртасида ўзаро ҳурмат ва самимият давом этиб, 1192 йилда тинчлик битими тузилишига олиб келди. Насроний зиёратчиларининг Қуддусга бемалол келиб-кетишларини таъминлаш ва олган ҳамма нарсаларини ҳамда зиёратчиларга аталган ерларни қайтариб бериш ваъдаси шу битимнинг асосий моддасини ташкил қилди. Салоҳиддин ўз душманларига катта марҳаматлар кўрсатган, асирларга раҳмдил бўлган ҳақиқий инсон эди. У ҳаддан ташқари оқкўнгил, биллурдай соф бўлган. Султон болаларни севар, оғир ҳолатларда асло тушкунликка тушмас, аёлларга ва заифларга тинмай олижаноблик кўрсатарди. У қўлга киритган зафарларнинг манбаи кўп жиҳатдан унинг шахсиятига боғлиқ эди. Саркарда мусулмон ўлкаларни салибчи босқинчиларга қарши оёқлантира олди. Аммо кучли стратег бўлган Салоҳиддин тактикада ғаними Ричард билан тенглаша олмасди, бунинг устига унинг ўрдуси асосан қуллардан иборат бўлган. Салоҳиддиннинг ўзи “Агар аскарларимни ортимдан бошлаб юрмасам ва ҳар дақиқада назорат қилиб турмасам, менинг лашкарим ҳеч нарсага ярамайди”, деб зорланиб ҳам қўярди. Салоҳиддин зиммасига олган мажбуриятларини сўзсиз бажарар, бунда ҳатто ғанимларини ҳам истисно қилмасди. У таслим бўлган Қуддус қиролини озод қилиб юборди, унинг ўрдуси ҳеч қачон талончилик билан шуғулланмаган, насроний тинч аҳолига қўпол муносабат кўрсатмаган. Насроний зиёратчиларнинг Қуддусга бемалол киришларига ваъда берилди ва вақтлар ўтиши билан бу тўла рўёбга чиқарилди. Бундан ташқари Салоҳиддин муқаддас мақсадга чинакам садоқат кўрсата олди. Турли жойлардан ҳар хил тоифадаги одамлар – бойлар ва фақирлар, эркаклар ва аёллар унинг ҳузурига ёрдам ва маслаҳат сўраб келишарди. Уларнинг ҳар бири ўз муаммосини изҳор қилар экан, адолатли ечим бўлишига ишонарди, чунки ҳукмдор олижаноб ва сахий, ҳалим, ҳоксор ва бардошли инсон эди. Унинг жаҳлини чиқариш, ғазабини қўзғаш жуда мушкул иш бўлган. Салоҳиддин буларнинг устига жўмардлик хислатига ҳам эга эди ҳатто ўзининг душманларига ҳам шафқат ва олижаноблик кўрсатарди. Тарихда унга ўхшаган комил инсонлар кўп бўлмаган. (давоми бор) Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг "Дунёни тебратган етти буюк" китобидан олинди Манба: Azon.uz

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

В Москве задержали работников «модельного агентства», бравших кредиты на людей

Песков: Россия продолжит оборонное сотрудничество с Африкой

В Москве завершили реконструкцию Голутвинского газопровода-дюкера

Минэкологии подало иск об освобождении береговой линии в Волоколамске

Музыкальные новости

6 городов России, где можно увидеть белые ночи кроме Санкт-Петербурга

«Кубок футбольных мам» прошел на стадионе «Москвич» в Лобне

Выпускники БРХК вновь выступят на одной сцене

Эксперт Президентской академии в Санкт-Петербурге о чемпионате по профмастерству в авиастроении

Новости России

МИД Кыргызстана рекомендовал своим гражданам не посещать Россию

Москвичей пригласили поучаствовать в акции «Пасхальное дерево добра»

Синоптик спрогнозировал самое холодное 9 мая в Москве за 25 лет

В Москве задержали четырех последователей тоталитарной секты «Фалуньгун»

Экология в России и мире

Героическое участие армян в СВО. Часть третья

«Популярные» мифы об ИППП

Россия и Дети: театр кукол Ульгэр в Бурятии покажет концерт-представление "Вальс Победы"

6 городов России, где можно увидеть белые ночи кроме Санкт-Петербурга

Спорт в России и мире

Увидит ли Париж Мирру из России? Андреева дает жару в Мадриде и включается в олимпийскую гонку

Медведев обыграл Бублика и вышел в четвертьфинал "Мастерса" в Мадриде

ATP представила новые правила парного тенниса

Медведев сыграет с Бубликом в Мадриде 

Moscow.media

Музеи Твери. Лисичкины сказки

Заря на Колодозере....

Столичные росгвардейцы оказали помощь пострадавшим в дорожно-транспортном происшествии

Дайджест новостей «Грузовичкоф» за апрель 







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *