Буйраклар оғриганда қандай йўл тутиш керак?
Шифокор Шерали Суннатуллаев:
-Аломатларни йўқотиш учун уйда тавсия этилиши мумкин бўлган ягона нарса — шифокор ташрифидан олдин бир неча кичик қултум сув ичиш. Касалхонада буйрак оғриғи учун ичиладиган восита нефролог ёки терапевт томонидан қатъий назорат қилинади.
-Одатда буйрак касалликлари учун гормонал дорилар, оғриқ қолдирувчи воситалар, мушаклар спазмини енгиллаштирадиган антибиотикларни ўз ичига олган комплекс терапия қўлланилади.
Агар оғриқ чидаб бўлмас даражада бўлса, буюрилган оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш мумкин.
– Қандай дориларни қанча ва қачон ичилганини ёзиб қўйиш ва бу ёзувларни шифокорга бериш тавсия этилади. Баъзида буйраклардаги оғриқ сурункали цистит туфайли пайдо бўлиши мумкин.
-Буйраклар совуқни ёқтирмаслигини унутмаслик керак. Шунинг учун салқин мавсумда иссиқ кийиниш тавсия этилади, бу даволашдан кўра, олдини олиш осонроқ бўлган касалликлардан қутқаради.
«Соғлом ҳаёт»