Нонушта учун энг фойдали маҳсулотлар!
Тухум. Тухум нонушта таоми бўлиб, у тўйимли ва сифатли протеинни ўз ичига олади. 2-тоифа диабет ва юрак-қон томир касалликларига мойиллиги бўлган инсонлар тухум истеъмол қилиш ва углевод истеъмолини камайтириш орқали қондаги холестерин миқдорини нормаллаштириши мумкин.
Ёнғоқ. Ҳайвон маҳсулотларини истеъмол қилмайдиганлар учун ёнғоқлар етарли протеин ўзлаштиришнинг манбайи бўла олади. Шунингдек, ёнғоқлар калий, магний ва антиоксидантларга бой.
Резавор мевалар. Қулупнай, малина ва бошқа резавор меваларнинг калорияси паст, толаларга бой ва улар яллиғланишга қарши антиоксидантларни ўз ичига олади.
Творог. Творог А ва B гуруҳ витаминлари, шунингдек, кальцийга бой таом ҳисобланади. Фақат кўп миқдорда шакар қўшмаслик тавсия этилади.