Эртага пойтахтнинг учта кўчаси ёпилади (рўйхат)
14 сентябрь куни пойтахтимизда «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан бир неча кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
— Алишер Навоий шоҳкўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
— Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳкўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади;
«Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз» дейилади хабарда.