Тошкентда йўл ўртасидан иссиқ сув отилиб чиқди
Тошкент шаҳри Муҳаммад Юсуф кўчасидан ўтган иссиқ сув тармоғида носозлик юзага келди. Ҳолат юзасидан «Veolia Energy Tashkent» масъулияти чекланган жамияти хусусий корхонаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, «Veolia Energy Tashkent» масъулияти чекланган жамияти хусусий корхонаси томонидан 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йил 13 сентябрь куни 1-ИМ қозонхонасининг амал қилиш ҳудудида иссиқлик қувурларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги синовдан ўтказилган.
Шунингдек, тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган синов жараёнида Муҳаммад Юсуф кўчасидан ўтган диаметри 500мм бўлган иссиқлик тармоғида авария содир бўлди, натижада ер остидан иссиқ сув отилиб чиқиши кузатилган.
Ҳозирда иссиқ сув чиқиши тўхтатилиб, махсус техникалар ёрдамида аварияни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинган.