Тоқаев Қозоғистонда бир киши икки марта президент бўлолмаслигини айтди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида, биринчи беш йиллик ваколат муддати 2024 йилгача тугамаслигига қарамай, шу йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишни таклиф қилди. Шу билан бирга, у сайловлардан сўнг президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача, лекин қайта сайланиш ҳуқуқисиз ошириш ташаббуси билан чиқишини маълум қилди. Энди бир шахс кетма-кет икки мартадан ортиқ республика президенти этиб сайланиши мумкин эмас. 2 сентябрь куни “Жана Қозоғистон” (Янги Қозоғистон) депутатлар гуруҳи бўлажак сайловлар олдидан конституцияга етти йиллик президентлик мандатини киритишни ва шу йилнинг кузида президентни етти йиллик муддатга сайлашни таклиф қилди. 12 сентабр куни Токайев Конституциявий кенгашдан депутатларнинг ушбу таклифини асосий қонунга мувофиқлигини текширишни сўради.
“Қозоғистон Республикасининг конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон қонуни лойиҳаси конституцияга мувофиқ деб топилсин”, — дейилади кенгашнинг веб-сайтида эълон қилинган қарорида.
Қарорга кўра, конституциявий кенгаш “Президент ваколатининг бир марталик етти йиллик муддатини белгилаш тўғрисидаги таклиф шу йилнинг 5 июнида республика референдумида қабул қилинган, президентлик мандатининг бир марталик муддатга эга бўлишининг олдини олишга қаратилган конституциявий янгиланишлар мантиқига мос келади, деб ҳисоблайди.
“Конституциянинг 42-моддаси 5-бандининг Президентлик ваколатини бир муддатга чеклашни назарда тутувчи таклиф этилаётган таҳрири олий мансабдор шахс лавозимига сайланган барча шахсларга бирдек татбиқ этилади”, — дейилади кенгаш қарорида.
“Қозоғистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида президент ваколатларига оид ўзгартиришлардан ташқари, мамлакат пойтахти номини ўзгартириш ҳам кўзда тутилган.
Конституциявий Кенгашнинг қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради ва шикоят қилиниши мумкин эмас.