Миср Ўзбекистонга миннатдорчилик билдириб, ШҲТдаги раислигини юқори баҳолади
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Миср Араб Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза билан учрашди.
Х.Лоза Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигини юқори баҳолади ҳамда Мисрга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш масаласини ишлаб чиқишда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.