Тошкентда август ойида 14 та янги стационар радар пайдо бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси август ойида Республика ҳудудида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи стационар радарлар бўйича маълумот берди. Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қайд этилишича, август ойида онлайн режимда ишловчи 14 та янги радар ўрнатилган. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига жойлашган.