Хитой раҳбари Си Жинпинг Самарқандга келди (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
14 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини давлатимиз раҳбари кутиб олди. Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади. Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.