Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги саммитда қатнашмайди
Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги саммитда қатнашмайди — ОАВ
ДУНЁ 14.09.2022, 21:5
Айни кунларда Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасида жанговар ҳаракатлар яна бошлаган. 14 сентябрга ўтар кечаси икки давлат чегарасида вазият таранглигича қолган.
Маълумотларига кўра, бугунга келиб ҳаракатлар натижасида қурбон бўлган арман ҳарбийлари сони 105 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян хабар берган.
Айни вақтда хориж ОАВ ларида чоп этилаётган маълумотга кўра, Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этмайди.