«Темир дафтар»даги оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби маълум қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
“Темир дафтар”га киритилган оилаларга қандай тартибда тиббий хизмат кўрсатилиши маълум қилинди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади; ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади; тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатория шароитда даволанади; ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.