Хитой ва Қирғизистон етакчилари Самарқандда музокара ўтказди
Улар нималар ҳақида гаплашди? Асосий фикрлар:
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган ҳал этилмаган сиёсий муаммолар йўқ, деди Садир Жапаров
Қирғизистон президенти қирғиз-хитой муносабатларининг ривожланиши икки мамлакат халқлари манфаатларига жавоб беришини ва минтақада барқарор ривожланишга хизмат қилишини таъкидлади.
Ўз навбатида Си Цзиньпин қуйидагича жавоб берди:
Қирғизистон Хитойнинг дўст қўшнилари ва энг яқин ҳамкорларидан бири ҳисобланади. У бизнинг ташқи сиёсатда муҳимроқ ўрин эгаллайди
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли, Чуй вилоятида ирригация каналлари қурилишини, юк ташиш ҳажмини оширишни қўллаб-қувватлаймиз ва бундан манфаатдормиз.
Си Цзиньпин Садир Жапаровнинг Қирғизистонга ташриф буюриш таклифини қабул қилди, сана дипломатик каналлар орқали келишиб олинади