Чегара можоросидан сўнг илк бор Нарендра Моди ва Син Цзинпин Самарқандда юзлашади
Хитой халқ республикаси раиси Си Цзинпин ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2020 йилги чегара муаммосидан кейин илк бор ШҲТ—2022 Самарқанд саммитида юзма-юз кўришади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳиндистон-Хитой чегарасидаги баҳсли ҳудуд бўлмиш Галван водийсида рўй берган тўқнашув оқибатида 20 нафар Ҳиндистон ҳарбийси ҳалок бўлган ҳамда 43 нафар Хитой ҳарбийси жароҳатланган эди.