«Сукут на Арманистон, на Озарбайжоннинг режасида бор»
Илҳом Алиев айни кунда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазиятни очиқ айтди.
Айни кунларда ШҲТ саммитида қатнашиш учун Самарқандда бўлиб турган Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
Маълум қилинишича, Россия Федерацияси раҳбари учрашувда арман-озар халқлари ўртасидаги вазиятдан хавотирда эканини билдирган.
«Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазиятнинг кескинлашувидан барчамиз жуда хавотирдамиз.
Мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар Боку ва Ереван ўртасидаги кескинлашувнинг олдини олишга муваффақ бўлгани яхши, аммо вазият таранглигича қолмоқда»,—дейди у.
Алиев суҳбат давомида айни пайтдаги вазият бўйича муносабат билдирган.
Унинг таъкидлашича, сукут режимига риоя қилиш на Арманистон, на Озарбайжоннинг режасида бор, бироқ айни соатларда мамлакатда вазият барқарор.
«Арманистон томони ўт очишни тўхтатиш режимини дарҳол амалга оширишга киришмади, лекин умуман олганда, режимга тахминан 2 кундан бери риоя қилинмоқда»—дейди Озар халқи раҳбари.