Электромобиллар импорти ўтган йилга қараганда 3 баробарга ошди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 46,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилган. Жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1 003 донага ёки 3 баробарга ошган. Ўзбекистон жорий йилнинг январь-август ойларида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар: - Хитой – 1,3 минг дона; - БАА – 110 дона; - Германия – 34 дона; - Гонконг – 30 дона; - Бошқа давлатлар– 19 дона.