Японияда кучли тўфон туфайли 2 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди
Тезлиги 198 км/соат бўлган тўфон Япониянинг Кюсю оролидаги Кагосима, Миязаки ва Кумамото префектураларига кучли таъсир қилган. Минтақада кучли ёмғир ва шамол кутилмоқда. Маълум қилинишича, тўфон 21 сентябрь куни Япониянинг асосий оролларини тарк этади.
Япониянинг Кюсю оролининг бир қанча префектуралари маъмурияти минтақага “Нанмадол” тўфони яқинлашаётгани муносабати билан 2 миллиондан ортиқ аҳолига уйларини тарк этишни маслаҳат берди, деб хабар бермоқда NHK.
Тавсиялар Кагосима, Миязаки ва Кумамото префектуралари аҳолисига юборилган. Одамлар махсус эвакуация марказларига жойлаштирилган.
Синоптиклар тўфон асосан Кагосиманинг жанубида юз беришини прогноз қилишмоқда. Тайфун қоплаган ҳудудда шамол тезлиги 50 м/с гача, 70 м/с гача кучаяди. Довул марказида шамол тезлиги 198 км/соатга, 270 км/соатга етади, деб айтилган Япония метеорология бошқармаси маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тайван қирғоқлари яқинида кучли зилзила рўй бергани ҳақида хабар берилган эди.
РИА Новости