Ўзбекистон олимпия жамоаси сафарда Жанубия Корея U-23 билан дуранг ўйнади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Ўзбекистон олимпия жамоаси Миллий жамоа сингари Жанубий Кореяда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-23 жамоаси мезбонларга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Алишер Одиловнинг 50-дақиқада урган голига кореяликлар 88-дақиқада жавоб беришди. Жамоалар 26 сентябрь куни яна бир ўйин ўтказишади. Ўртоқлик ўйини Жанубий Корея U-23 — Ўзбекистон U-23 1:1 23 сентябрь. «Ҳвасеонг» стадиони Голлар: Квон Ҳеок Ю (88) — Алишер Одилов (50). Ўзбекистон U-23 — Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Алибек Давронов, Достон Турсунов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Жиянов, Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев. Захирадагилар: Шукрон Йўлдошев, Ҳамидулло Абдунабиев, Одил Абдумажидов, Элдор Бегимов, Беҳзод Шамсиев, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Диёр Ҳолматов, Муҳаммадазиз Ибрагимов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Алишер Одилов, Темур Мамасиддиқов, Улуғбек Ҳошимов.