Миллатлар лигаси. Англия Италияга мағлуб бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Европа Миллатлар лигаси 5-тури доирасидаги иккита марказий учрашув якунига етди. Италия ўз майдонида Англия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга 68-дақиқада Жакамо Распадори муаллифлик қилди. Шу тариқа, Англия термаси B лигасига тушиб кетиши аниқ бўлди. Миллатлар лигаси. Италия – Англия 1:0 Гол: 68' Распадори Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи, Толои, Ачерби, Димарко (Фраттези, 89), Жоржиньо (Эмерсон, 89), Кристанте, Барелла (Побега, 63), Скамакка (Ньонто, 63), Распадори (Габбьядини, 81). Англия – Поуп, Джеймс, Уокер (Шоу, 72), Магуайр, Дайер, Сака (Грилиш, 72), Райс, Беллингем, Фоден, Кейн, Стерлинг. Огоҳлантиришлар: Бонуччи (48), Ди Лоренцо (80), Грилиш (90).