Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

«Ўгай онам мени алдаб сотиб юборган...» — ҳаётий ҳикоя — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Фото: kun.uz Ҳикоямиз қаҳрамони 33 ёшда. 10 синфда ўқиётган пайтда ўгай онаси томонидан алдаб, бегона эркакка сотиб юборилган қизнинг азоб-уқубатларга тўла ҳаёти ҳар қандай одамни изтиробга солмай қўймайди. Онамнинг ўзига кўзи қиймасди... Оилада икки ўғил бир қиз эдик. Битта қиз бўлганим учун онам менинг сирдошим, дугонам эди. Қўли-қўлига тегмай ишлар, уй юмушлари, мол-ҳолни тиндириб, гилам тўқишга ўтирарди. Қўллари қавариб, яра бўлиб кетарди... Отам эса эрта кетиб кеч келар, топгани ўзидан, улфатларидан ортмасди. Болалигимни эсласам, отам фақат маст ҳолда кўз ўнгимда гавдаланади. Оёғида зўрға чайқалиб турар, кун бўйи тиним билмай ишлаган онамни «уйда ўтирасан, боқиманда», деб калтакларди. Ваҳоланки, рўзғор онамнинг гилам сотиб топган пули билан ўтарди. Калтак ейвериб, бечора онам ўлиб кетди. Нега ёшлигида ажрашиб кета қолмаган экан, шунча хўрликка чидаган, алалоқибат ўлиб кетди, деб ҳозир кўп ўйлайман, ич-ичимдан эзиламан. Онам тирик бўлганида бугун тақдирим бутунлай бошқача бўлармиди... Онам ўлгач, отам кўп ёлғиз қолмади — бошқа аёлга уйланди. Чунки рўзғорга аёл киши керак эди. Мен ўзим акаларимнинг, отамнинг кирларига, ош-овқатига улгурсам, мол-ҳолга қарашга вақтим қолмасди. Мактабга ҳам бир кун борсам икки кун боролмасдим. Рўзғордан ҳам анча қийналиб қолгандик. Ўгай онам келиши билан уйдаги эски гиламларни йиғиб, онам мен учун тўқиб, ният қилиб олиб қўйган гиламларни солдирди, қўлга илинадиган нарсаларни отамдан беркитиб сотиб юборди. Ҳаттоки онам ўзига ишлатишга кўзи қиймай, йиғиб қўйганларини бирма-бир сота бошлади. Чунки отамнинг топгани ўзидан ортиб рўзғорга етмасди. Отам ҳам аввал бошида ичмай юрди, кейин яна эски одатини бошлади. Кўйлак олиб бериш баҳонасида мени сотиб юборди Бир кун ўгай онам отам билан қаттиқ жанжаллашиб қолди. Отам одати бўйича уни ўласи қилиб калтаклади. Шунда ўгай онам «ҳали шошмай тур, сендан қасдимни бошқача йўл билан оламан, фарзандинг тирик бўлиб унинг доғида куясан», деб кўнглига тугган экан. Кунларнинг бирида «сенга янги кўйлак олиб берайми?» деб қолди. Ўгай онам келгандан бери менга ҳеч меҳрибончилик қилмаган эди. Бу гапи жуда эриш туюлди. «Йўқ, керакмас», дедим. Аммо қўярда-қўймай кўчага олиб чиқиб кетди. Негадир боргим келмаётганди. Йўлимиз чўзилгандан чўзилди, ҳеч манзилга етай демаймиз. Машинада кетяпмиз, йўлимиз тугамасди. «Нега бунча узоққа кетяпмиз?» деб сўрасам «шу ёқда зўр кўйлак сотади, жим кет», деб жеркиб беради. Кундуз йўлга чиқиб, манзилга тунда етиб келдик. Бир амаки билан учрашдик. Ўзини асалчи деб таништирган киши асал борлигини, татиб кўришим мумкинлигини айтиб, мени бир хонага киритиб юборди. Хонада кутдим-кутдим, ўгай онам келмади. Асалчиникида кўйлак нима қилишига тушунмасдим. Бир вақт бояги амаки қайтиб хонага кирди. «Аянг кетди, мен сен учун жуда кўп пул бердим унга, сени сотиб олдим. Энди менга ё хотин, ё қул бўласан. Ўзинг танла», — деди. У вақтда гўдак эдим, ҳеч нарсани тушунмасдим, аммо нимадир ёмон нарса бўлишини сезардим. Мен уйимга кетишни истардим, йиғладим, додладим, овозимни ҳеч ким эшитмасди. Ҳалиги киши бир тарсаки урган эди, оғриққа чидолмай йиқилиб тушдим... Хотини эрига тегишимни айтди... Мени ертўлага қамаб қўйишди. 30 кун зах ерда ётдим. Асалчининг хотини ва болалари бор эди. Хотини «эримга тегасан, энди у билан бир хонада турасан, тушундингми», деди. Бояги аёл шу гапни айтиб, мени ҳар куни калтакларди. Айбим нима эканлигига тушунмасдим. Ҳеч ким мени эшитишни истамасди, фақат қулоғимга бояги гапларни қуйиб, калтаклашарди. Асалчининг хотини ўнинчи куни эри ва менга жой солди. Мени уриб-уриб, итарганча ўша хонага киритиб юборди... Мен ҳали гўдак эдим, мактабни ҳам битирмагандим. Ҳозир ҳам ўша туннинг даҳшатидан қутулолмайман. Ўйласам, фарзандларидан ҳам кичкина қизга бундай қабиҳлик қилиш учун одам ўтакетган ёвуз бўлиш керак. Эсласам, товонимгача музлаб кетаман. Ўшанда ҳамма қизлар оқ отли шаҳзодасини кутадиган, орзу ҳавасга берилиб, бу ҳақида бировга айтишга уяладиган ёшда эдим... — кўзлари ёшланган аёл бўғзига тиқилган нарсадан овози чиқмай, бир нуқтага тикилиб қолди. Отамдан мен орқали ўч олинди Кейин билсам, ўгай онам мени Сурхондарёдан Ургутга олиб келиб, сотиб кетган экан. Мен отамдан калтак еганда шу аёлга қанчалар ачингандим. Онамнинг қийналганини кўрганим, билганим учун бу аёлга ҳам оғирлигини ҳис қилардим. Одатда, онасининг ўрнига келган аёлга қизлар кун бермайди. Онасининг ўрнида бировни кўриш қиз бола учун жуда оғир. Аммо отам билан ҳаёт қилиш осон эмаслигини билганим учун ҳам мен бу аёлга уй ишларида кўмаклашардим, ая, деб чақирардим. Онам каби мен билан овунсин, дардлари енгиллашсин, дебман. Лекин у мен билан овунмади, аксинча отамдан мен орқали ўч олди. Тўрт ой деганда у зиндондан қочиб кетдим. Нотаниш йўллар, қайга юришни билмайман. Тутиб оладигандек юрагим хавотир ва ваҳимада дуккиллайди. Оёқларим шилиниб, тилиниб, кунботарда бир қабристонга келиб қолдим. Тунда қабристон жуда қўрқинчли бўлади. Лекин тирикларнинг қабиҳлигидан тўйган одам учун у қадар даҳшатли эмас экан. Бир оқшом мозорда тунадим. Топиб олмаслиги учун қабрларнинг панасига яшириниб ётдим. Ўз юрагимнинг овозини эшитиб ётиб, тонгга яқин ухлаб қолибман... Кимнингдир овозини эшитиб, топиб олишдимикан, деган ўйда сакраб турдим. Қарасам, бир аёл менга қўрқув билан тикилиб турибди. Ўликми, тирикми, деган бўлса керак-да. Унга бошимдан ўтганларни сўзлаб бердим. Зўравонликка учраган хотин-қизларга ёрдам берадиган нодавлат ташкилот борлигини, мени ўша ерга олиб бормоқчилигини айтди. Жуда қўрқиб кетдим. Бу ҳам мени сотиб юбормоқчи бўлса-чи!? Опа бир амаллаб у жойнинг яхши эканлигига кўндириб, олиб келди. Аслида бошқа иложим ҳам йўқ эди. Йўқ, алдамаган экан, бир йил шу даргоҳда яшадим. Кейин марказдаги опалар мен ҳақимда эълон беришди. Акаларим излаб, топиб келди. Ўшандаги аҳволимни тасаввур қилолмайсиз... Қучоқлашиб, йиғлаб кўришдик. Марказдаги опаларга раҳмат айтиб, мени уйга олиб кетишди. Бошимдан ўтганларни айтиб бердим. Ўгай онам шу куни йўлда авария бўлиб ўлган экан... Ажали етган экан-да, йўқса бир автобус одамдан фақат шу омонатини топширадими? Шу вақтгача қанча лаънат ўқибман-а. Дадам, акаларим мени излашмаган жойлари қолмабди. Асалчини судга беришди. Лекин суд бўлишидан олдин асалчи мени топиб келиб, қўрқитди. Агар бир оғиз гапирадиган бўлсанг, қўлим ҳамма жойга етади, бутун оилангни қириб ташлайман, деди. Судда тилим айланмади, ҳеч нарса айтолмадим. Қўрқдим... Эрта қувонган эканман Қийинчиликларим ортда қолди, деб эрта қувонган эканман. Қишлоқда бош кўтариб юролмай қолдим. Ҳамма мени қўли билан бигиз қилиб кўрсатади. Худди мен атай қочиб кетгандек. Руҳан жуда толиқдим, ўзим туғилиб ўсган қишлоққа бегона бўлиб қолган эдим. Уйимда бир йил яшаб яна «Раҳмдиллик» марказига қайтдим. Шифохонага фаррош бўлиб ишга кирдим. Кунларим бир зайлда ўта бошлади. Ишга бораман — марказга қайтаман, ўзимга ўхшаб ҳаётда қийналган, борарга жойи бўлмаган аёллар билан дардлашаман. Кейин ҳаётимда бир инсон пайдо бўлди. У шифохонага даволаниш учун келганди. Мени кўриб ёқтириб қолганини айтди. Аввалига ўзимни олиб юрдим. Йўлимдан чиқиб, тинч қўявермагач, ўтмишимни унга сўзлаб бердим. У «менга ўтмишинг қизиқ эмас, келажагинг муҳим», деди. Менинг ҳам бахтли бўлишга, севиб-севилишга ҳаққим бор эди-ку, тўғрими? Биттагина опаси борлигини, ҳозир Россияда эканлигини айтди. Опаси қайтгач, тўй қилишимизни айтиб, никоҳ ўқитди. Биз бир оила бўлиб яшай бошладик. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Аммо оиладан ҳам бахтим кулмаган экан: эрим ичиб келадиган одат чиқарди. Билишимча, авваллари ҳам ичиб кўчаларда йиқилиб қолар экан. Шифохонага тушишига ҳам шу сабаб бўлган, мен билмаганман, суриштирмаганман. Мени ҳам севадиган инсон борлигига қувониб, тегиб кетаверибман. Аввал ўзимни боққан бўлсам, энди эримни ҳам боқа бошладим. Ҳаётим яна зулмат билан қопланди. Бу зулматни миттигина нур — юрагим остида кундан кунга каттариб бораётган вужуд ёритиб турарди. У туғилса ҳаммаси яхши бўлади, эрим ўзгаради, деб умид қилардим. Ҳомиладорлик даврим жуда қийин ўтди. Сиқилиш, калтак, очлик... ҳаммаси бир бўлиб фарзандим ногирон туғилди. Худога шукур, оёқ қўли, кўз қулоғи жойида, аммо тик туролмайди, оёқлари ҳаракатсиз. Докторларга кўрсатдим. Неврологик касал, ҳозир даволатсангиз тузалиб кетади, дейишди. Даволатиш учун 5–6 миллон сўм керак экан. Эримга айтсам, «Менга ногирон бола керак эмас, ўлдириб юбор», деди. Орада опаси Россиядан қайтди. Роса жанжал қилди. Укамни сен шу аҳволга солгансан, деб уйдан қувиб чиқарди. Кейин уйни сотиб, эримни Россияга ўзи билан олиб кетди. Отамдан ёрдам сўраб бордим. «Болангни ташлаб кел-да, яшайвер. Сенга ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Лекин мана бу итваччанг билан остонамдан қадам босма», деди. Нима ҳам қилардим, ахир онаман! Боламдан воз кечолмасдим. Фарзандимни бағримга босиб яна «Раҳмдиллик» марказига қайтиб келдим. Мени болам билан ҳам қабул қилишди. Авваллари ибодатни билмасдим. Ҳозир Худо билан дўстлашиб олганман. Дардимни унга айтаман. Намоз ўқишни ўрганганимдан бери руҳимда бир енгиллик бор. Яхши инсонлар кўмагида боламни икки марта даволатдим. Оёқларини қимирлатадиган бўлди. Квартирага жой топиб, кўчиб чиқдим. Ижара уйимга яқин жойдан иш топдим. Боламни овқатлантираманда, ухлатиб ишга югураман. Орада келиб хабар олиб кетаман. Иштаҳаси яхши, берганни қайтармай ейди. Авваллари у билан ишлолмай қийналардим. Бировнинг қўлига қарашдан оғири бўлмас экан. Худога шукур, ҳозир тўртга кириб, бешга қараб кетяпти. Қийналсам ҳам, топганим иккимизнинг кун кўришимизга етяпти. Орттириб, боламнинг даволаниши учун ҳам йиғиб қўйяпман. Яшашдан ягона мақсадим — фарзандимни оёққа қўйиш. Бошимдан нималарни ўтказмадим?! Уларнинг олдида ҳозирги кунларим ҳолва. Фарзандимнинг хасталиги менга берилган синовдир, балки. Ўғлим мени жаннатларга олиб кирса ажаб эмас, деб ўзимда яшаш учун куч топяпман. Чарос Маннонова суҳбатлашди.

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Путин объяснил, почему решил поменять министра обороны посреди СВО

Выплата детям-инвалидам в Подмосковье стала проактивной

Посол Германии вернется в Москву

Как редакция PEOPLETALK готовится к лету

Музыкальные новости

Таунхаусы в Подмосковье за год подорожали в среднем на 6% — до $258,9 тыс

"Зенит" в Москве обыграл ЦСКА и сравнял счет в серии

Полезные приложения для поклонников спортивной ходьбы

Московский "Спартак" не выигрывает трофеи с 2022 года

Новости России

Посол Германии вернется в Москву

Сухостой уберут в Ивантеевке по просьбам жителей

Книгу о Новороссийской военно-морской базе представят в Музее Победы

Ecoplatform и Самолет продолжат свою совместную экологическую инициативу

Экология в России и мире

Стой и не двигайся: доктор Кутушов рассказал, что делать при встрече со змеями

В День Пушкина театр кукол «Ульгэр» в райцентре Бурятии: Россия, Культура, Дети

"Глория Джинс" открывает первые магазины Ready! Steady! Go!

Дети из Узбекского землячества Бурятии увидели театр кукол «Ульгэр»: Россия и Культура

Спорт в России и мире

Хачанов проиграл Табило в 1/8 финала «Мастерса» в Риме

Новак Джокович низко оценил свою готовность к «Ролан Гаррос» и Олимпиаде-2024

Кто транслирует бой Табило против Джоковича на турнире Rome Masters 1000?

Медведев с трудом одолел 121-ю ракетку мира на турнире в Риме

Moscow.media

Столичные сотрудники росгвардии задержали нетрезвого водителя

Краски севера IV

«Биржа грузоперевозок ATI.SU» запустила сервис «Выгодные направления»

«Байкал Сервис» открыл новый терминал площадью почти 4500 кв. м на юго-востоке Москвы







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *