Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: РИА Новости Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Аввалроқ Россия ташқи разведка хизмати жума куни Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг ўн саккизинчи йиғилиши ўтказилишини маълум қилганди. Унда Арманистон, Беларус, Озарбойжон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон делегациялари иштирок этади. Қайд этилишича, Путиннинг МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашуви видеоконференция режимида ўтказилади.