Путиннинг ота-онаси қабри устига шикоят мактуби қолдирилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Meduza Бугун 27 сентябрь куни эрталаб фаоллар Владимир Путиннинг ота-онасига мактаб кундалигида «мурожаат» қолдирди. Бу ҳақда Meduza нашри хабар бермоқда. Санкт-Петербургдаги Серафимовский қабристонидаги Путиннинг ота-онаси қабрида қуйидаги мазмундаги ёзув пайдо бўлди: «Ҳурматли ота-она! Ўғлингиз ўзини ёмон тутяпти! Тарих дарсларини ўтказиб юбориб, синфдошлари билан уришиб, бутун мактабни портлатиш билан таҳдид қилмоқда. Чора кўринг!»