Наманганда руҳий носоғлом одам машинани олиб қочди
24 сентябрь куни соат 14:00 ларда номаълум шахс А.Навоий МФЙ ҳудудида жойлашган истироҳат боғи олдида турган “ВАЗ-2106” русумли автоуловининг эшикларини очиқ ва қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, олиб қочиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, автоуловни топиш ва номаълум шахсни ушлаш борасида олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, мазкур автомашина Янгиқўрғон тумани Булоқбоши ҳудудида жойлашган дала майдонида номаълум шахс томонидан ҳаракатлантириб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Номаълум шахснинг шахсига аниқлик текширилганда, у Янгиқўрғон тумани Шўркўл кўчасида яшовчи руҳий касал 30 ёшли К.М. эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади..
Тергов ҳаракатлари эса давом этмоқда.