Финляндия Россия билан чегарада девор қурмоқчи
Финляндия кейинги 2-3 йил ичида Россия билан чегаранинг жануби-шарқий қисмида девор қуриш мумкин. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
Россия билан Финляндия чегараси узунлиги 1300 километрни ташкил этади. Ушбу участканинг 10-20 фоизига девор қуриш режалаштирилмоқда. Унинг узунлиги 130-260 километр бўлиши кутилмоқда. Ушбу тўсиқлар 50 йилгача хизмат қилади.
Финляндия чегара хизмати раҳбари Паси Костамоваара бу лойиҳа давлат бюджетига бир неча юз миллион еврога тушиши мумкин. Бу маблағда девор қурилиши билан бирга унга техник хизмат кўрсатиш ва зарур инфратузилма яратиш учун сарфланади.
Reuters агентлигига кўра, ўтган дам олиш кунлари 17 минг Россия фуқароси Финляндия чегарасини кесиб ўтди. Бу бир ҳафта олдинги кўрсаткичга нисбатан 80 фоизга кўп. Айрим кузатувчилар бундай фаолликни Россияда эълон қилинган қисман ҳарбий сафарбарлик билан боғламоқда.