UZBEKISTAN AIRPORTS парвозларни кузатиш учун Telegram ботни ишга туширди
@UzairportsBot реал вақт режимида барча халқаро ва ички рейслар, жадвалдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот беради.
Ботда аэропорт, терминал, учиб кетиш ёки келиш ва ўзига керакли йўналишни танлаши мумкин. Шундан сўнг, бот парвоз ҳақидаги қуйидаги маълумотларни кўрсатади: учиш вақти, рейс рақами, парвоз ҳолати ва йўналиши, ташувчи авиакомпания ва рўйхатдан ўтиш маълумотлари.
Бот рус ва ўзбек тилларида фаолият юритмоқда.